Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ШҲТГА АЪЗО ДАВЛАТЛАР ВАЗИРЛИКЛАРАРО МАСЛАҲАТЛАШУВЛАРИДА ИШТИРОК ЭТДИ

ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ШҲТГА АЪЗО ДАВЛАТЛАР ВАЗИРЛИКЛАРАРО МАСЛАҲАТЛАШУВЛАРИДА ИШТИРОК ЭТДИ
2018 йилнинг 12 июл куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдужабар Абдувахитов бошчилигидаги делегация Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўринбосарлари даражасида ШҲТнинг халқаро фаолият масалалари бўйича маслаҳатлашувларида иштирок этди. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.

Москва шаҳрида Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ТИВ вакиллари томонидан халқаро муносабатлар ривожланишининг ҳозирги шароитларида ШҲТ олдида турган асосий вазифалар юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, ШҲТга аъзо давлатларнинг долзарб минтақавий ва глобал муаммолар бўйича келишилган мавқеъларини амалий татбиқ этиш, бошқа кўп томонлама тузилмалар, аввало БМТ, АСЕАН, МДҲ, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш билан алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.