Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ўзбекистон-Германия савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон-Германия савдо-иқтисодий алоқаларини  ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Давлат инвестиция қумитасининг биносида Савдо ва инвестициялар бўйича Ўзбекистон-Германия ҳукуматлараро ишчи гуруҳининг 15-йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбир соҳага оид халқаро ва миллий компаниялар иштирокида ўтказилди.

 Германия делегатсияси таркибида Германия иқтисодиёти ва энергетика вазирлигининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси, Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ), Германия савдо ва инвестиция агентлиги мутахассислари, Ўзбекистон Республикаси Давлат инвестиция қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов ҳамда Германиянинг иқтисодиёт ва энергетика федерал вазирлигининг ташқи иқтисодий сиёсат департаменти бошлиғи ўринбосари Экхард Франз иштирок этди.

Савдо ва инвестициялар бўйича ҳукуматлараро ишчи гуруҳи Германиялик ишбилармонлар кенгаши билан биргаликда сармоявий ҳамкорлик, савдо, банк ва молиявий хизматлар, энергетика, таълим, илмий тараққиёт, атроф-муҳит муҳофазаси каби барқарор йўналишларда  икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг энг муҳим механизмларини ишлаб чиқишди.

2018 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, бугунги кунда республикада немис капитали иштирокида тузилган 147 корхона фаолият кўрсатмоқда, улардан 102 таси қўшма корхоналар, 45 таси 100% Германия капиталидир. Олмония компаниялари учун Навоий ЭЗ ва Ангрен ЭЗЗда инвестиция лойиµаларини амалга ошириш учун махсус истиқболлар очилмоқда, бу эрда ишбилармон доира вакиллари учун барча қулай шарт-шароитлар яратилган.

Экхард Франз журналистларга берган интервюсида, учрашув чоғида Ўзбекистонда иқтисодий фаолиятини кенгайтиришни режалаштираётган хорижий компаниялар учун белгиланган шарт-шароитлар, энергетика, қишлоқ хўжалиги, банк секторидаги ҳамкорлик соҳалари билан боғлиқ кўплаб масалалар мухокама қилинганлигини айтди.

Шунингдек у, делегатсиядаги немис вакиллари сўнгги икки йил давомида Ўзбекистондаги қатор ислоҳотларнинг амалга оширилишидан жуда ҳайратлангани, бу ҳолат шубҳасиз, иқтисодий фаолиятни рағбатлантиришга олиб келшини, ўз навбатида, Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик даражасини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.

 – Биз Жаҳон банкининг Doing Business ҳисоботида Ўзбекистон ўз кўрсаткичларини кўтаргани хабарини олдик ва бу ривожланиш давом этишига ишонамиз. Мамлакатингизнинг юқори мартабали мулозимлари томонидан бизнинг мамлакатимизга бир қатор ташрифлар кутилмоқда, - деди Эcкард Франс. — Бугун Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги муносабатлар даражаси жуда яхши, қолверса, уни янада ривожлантириш учун юқори салоҳият мавжуд.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги савдо-сотиқ ва инвестиция имкониятларини ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнес соҳасида ҳамкорлик қилиш, жумладан, энергетика ва банк хизматлари соҳасида алгоритм асосида махсус саноат зонасини яратиш ва бошқариш кўникмаларини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.  Иқтисодиёт ва энергетика федерал вазирлигининг дастурида иқтисодий фаолият бўйича ходимлари менежментни яхшилаш бўйича фикр билдирдилар.

 

—       “Деутсче Банк” 1992 йилдан буён Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмоқда, – дейди, Деутсче Банкнинг Марказий ва Шарқий Эвропадаги бошқарувчи директори Ёрг Бонгартз. — Ўзбекистон банклари билан ҳамкорлик қилган йилларда ўз фаолиятимизни кенгайтирдик, бугунги кунда биз нафақат Германия, балки бошқа давлатлар билан ҳам ҳамкорлик лойиµаларни тузмоқдамиз. Сўнгги йилларда баъзи йирик лойиҳалар, хусусан, Испания ва Франсиядан Италияга Ўзбекистоннинг маҳсулотларини импорт қилиш ишлари молиялаштирилди. Яқинда нефт-газ соҳасида ҳам кредит шартномаси имзоланди. Бугун биз савдо ва инвестицияларни қандай рағбатлантириш бўйича ҳамкасблар билан фикр алмашдик. Таъкидлаш жоизки, немис компанияларининг айтиб ўтилган масалалар юзасидан қизиқиши ортиб бормоқда ва бу Германия иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси иштирокидаги турли учрашувларда бир неча бор муҳокама қилинган. Иккинчидан, капитал бозорига инвесторларни жалб қилиш зарурлиги ҳақидаги мунозаралар яна давом этади.

Тадбир якунида томонлар Савдо ва инвестиция бўйича ҳукуматлараро ишчи гуруҳининг навбатдаги мажлиси борасида келишиб олди.

Моҳинур ҚОДИРОВА