Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

So`ngi habarlar:
Biz tarmoqlarda:

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиачипталарни таннархидан арзонроққа сотишга рухсат олди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиачипталарни таннархидан арзонроққа сотишга рухсат олди

   «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси халқаро рейслар учун авиачипталарни таннархидан арзонроққа сотишга рухсат олди. Бу тўғрисида "Kun.uz" маълум қилди.

       Ўзбекистон президентининг  6 февраль куни имзоланган «Кириш туризмини ривожлантириш чоралари тўғрисида»ги қарорида қайд этилишича, «бундай чора авиакомпания рейслари рақобатбардошлигини таъминлайди».

        «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКга Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда хорижий туристларни жалб қилиш прогнозини тасдиқлаш ҳамда  «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг хориждаги ваколатхоналари раҳбарлари ва ходимларини жойлашган мамлакатидан туристлар оқимини кўпайтирганлик учун ўз маблағлари ҳисобидан мукофотлаш, юкланган вазифаларнинг бажарилиши таъминланмаган ҳолатларда эса, жавобгарлик чораларини қўллаш тизимини жорий этиш тавсия этилган.

      Президент Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига март ойи охирига қадар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК билан биргаликда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг солиқ солинадиган базасини арзонлаштирилган нархлар бўйича сотилган авиачипталар суммасига камайтириш механизмини жорий этиш вазифасини топширган.

       Қайд этиш керакки, бугунги кунда миллий авиакомпания зарарга ишламоқда, вилоятлардаги аэропортлар бюджетдан қарздор ҳисобланади.

       Вазиятни тўғрилаш учун президент ўтган йили авиакомпанияни 2022 йилга қадар барча турдаги солиқлардан озод этганди.

      Январь ойида Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида автобус ёниб кетиши оқибатида ўзбекистонлик 52 киши ҳалок бўлгач, жамоатчилик мигрантларнинг хавфли йўналишларда хорижга чиқишини миллий авиакомпанияда чипталар ўта қимматлиги билан боғлаганди.

        Шундан кейин, Шавкат Мирзиёев шошилинч йиғилишда миллий авиаташувчи фаолияти борасида қатор эътирозларини билдирган, хусусан, авиакомпания бозор шароитларида ишламаётгани ва чипталар нархи жуда қимматлигига эътибор қаратилганди.

        Шунингдек, авиакомпания раҳбари Улуғбек Рўзиқулов ишдан олинди.