Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

ЎЗБЕКИСТОН МАБЛАҒИ ҲИСОБИДАН ЎШ ШАҲРИДА УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИНИ ҚУРИШ ТЎҒРИСИДАГИ БИТИМ КУЧГА КИРДИ

ЎЗБЕКИСТОН МАБЛАҒИ ҲИСОБИДАН ЎШ ШАҲРИДА УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИНИ ҚУРИШ ТЎҒРИСИДАГИ БИТИМ КУЧГА КИРДИ

       2017 йилнинг 28июль куни Бишкек шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида умумтаълим мактабини қуриш тўғрисидаги Битим 2017 йил 26 декабрда кучга кирди дея маълумот берди Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

       Битимнинг мақсади Ўзбекистон томони маблағи ҳисобидан 630 ўринли умумтаълим мактабини қуриш ва уни Қирғизистон томонига мулк сифатида беғараз топширишдан иборат.

      Битимнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz сайтида танишиш мумкин.