Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ўзбекистон Марказий банки картадан қанча миқдорда валюта ечиб олиш мумкинлигига аниқлик киритди

Ўзбекистон Марказий банки картадан қанча миқдорда валюта ечиб олиш мумкинлигига аниқлик киритди

            Ўзбекистон Марказий банки валюта операциялари борасидаги сўровлар юзасидан маълумот бергани ҳақида “Sputnik” хабар қилди.

           Банк матбуот хизматининг билдиришича, юридик шахслар жорий халқаро операциялар бўйича хорижий валютани тижорат банкларидан чекланмаган миқдорда харид қилишлари мумкин; экспорт билан шуғулланувчи фирма ва бошқа субъектлар хорижий валютадан тушумини мажбурий сотиш талабисиз фойдаланишлари мумкин.

         Фуқаролар банк карталаридаги хорижий валютани ҳеч қандай чекловларсиз ечиб олишлари, онлайн-тизимлар орқали ўтказишлари, рухсатномасиз 5 минг долларгача маблағни республика ташқарисига олиб чиқишлари мумкин, фақат 2 минг доллардан ортиқ маблағ бўлган тақдирда мажбурий декларациялаш лозим бўлади.

            Якка тадбиркорлар ва фермер хўжаликлари ўзларининг банкдаги ҳисобварағидан нақд валютани чекланмаган миқдорда ечиб олиши мумкин.