Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

“Ўзбекистон почтаси”га Россиядан директор келди

“Ўзбекистон почтаси”га Россиядан директор келди Евгений Владимирович Биргер “Ўзбекистон почтаси” АЖ бош директори этиб тайинланди. Бу ҳақда “Ўзбекистон почтаси” расмий саҳифасининг “раҳбарлар” бўлимида  хабар берилди деб ёзади "Qalampir.uz". 
 
2016 йилнинг 19 январидан бери “Ўзбекистон почта”сини Шуҳрат Атамауҳамедов бошқариб келган. У жорий йил 12 май куни Тошкент шаҳридаги Учтепа туманига ҳоким этиб тайинланди.
 
Маълумот учун, Евгений Биргер 1960 йил 19 май куни Россиянинг Москва вилоятида дунёга келган. Москва электротехник алоқа институтини тамомлаган. Иқтисодиёт фанлари номзоди.