Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ўзбекистон Президенти Москва шаҳрига келди

Ўзбекистон Президенти Москва шаҳрига келди

     Аввал  маълум қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий мажлисида иштирок этиш учун 26 декабрь куни Россия Федерациясига келди.

     Президентимизни Москва шаҳридаги «Внуково-2» аэропортида Россия Федерацияси расмий доиралари вакиллари кутиб олгани тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти расмий-веб сайти хабар қилди.

    МДҲда 2017 йилдаги Россия раислигининг якунлари сарҳисоб қилиниши ва турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари бўйича фикр алмашиш кутилмоқда.

       Норасмий мажлис доирасида Россия, Озарбойжон, Арманистон, Ўзбекистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон Давлат раҳбарлари иштирок этиши режалаштирилган.