Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ўзбекистон Президенти ШҲТ саммитида иштирок этади

Ўзбекистон Президенти ШҲТ саммитида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 8-10 июнь кунлари Хитой Халқ Республикасида бўлиб, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Циндао шаҳрида ўтадиган ўн саккизинчи мажлисида иштирок этади,- дея  хабар беради Президент матбуот хизмати.

Саммитда ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш, минтақавий хавфсизлик, иқтисодий ва инвестициявий шерикликни кенгайтириш, транспорт-коммуникация соҳасидаги алоқаларни фаоллаштириш масалалари ҳамда кўп томонлама ҳамкорликнинг бошқа жиҳатлари муҳокама қилинади. 

Давлатимиз раҳбари ШҲТ саммити доирасида икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.