Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ўзбекистон Президенти Циндаога етиб келди

Ўзбекистон Президенти Циндаога етиб келди

Президент Шавкат Мирзиёев  8 июнь куни Хитой Халқ Республикасининг Циндао шаҳрига ташриф буюрди,-дея хабар беради Президент матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев бу ерда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.

Саммит доирасида Президентимизнинг Хитой, Россия, Ҳиндистон, Покистон ва Афғонистон раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.