Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви раисининг ўринбосари этиб ким тайинланди?

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви раисининг ўринбосари этиб ким тайинланди?

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Адхам Рустамович Исламов Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

       Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизматининг хабарига таяниб, ЎзА маълумот берди.

      Адҳам Исламов бунгача Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизматининг бош консультанти лавозимида ишлаб келган. 

         Янги ўринбосар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш департаменти, Тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш департаменти, Иқтисодиётнинг базавий тармоқларини молиялаштириш борасида тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш департаменти фаолиятига раҳбарликни амалга оширади.

       Унинг зиммасига Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги ва Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси ишини мувофиқлаштириш вазифаси юклатилади.