Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ўзбекистон Россиядан ўнлаб «Тигр» зирҳмобилларини сотиб олди

Ўзбекистон Россиядан ўнлаб «Тигр» зирҳмобилларини сотиб олди

Ўзбекистон Россиядан кўп мақсадли «Тигр» зирҳли автомобилларини сотиб олди. ТАССга бу ҳақида «Армия-2019» бешинчи халқаро ҳарбий-техник форумида иштирок этаётган Ўзбекистон расмий делегациясининг вакили хабар берган.

Унинг сўзларига кўра махсус жиҳозланган ўнлаб ВПК-233136 «Тигр» машиналари сотиб олинган.

«Автомобиллар Ўзбекистон махсус бўлинмаларининг талаби бўйича такомиллаштирилган. Хусусан, зирҳланган корпусга қўшимча эшиклар, ҳамма ойналарга ҳимоя панжаралари қўйилди, томга эса инфрақизил прожектор ва олд ва орқа туйнукларга ўқчини ҳимоя қилувчи йиғма зирҳлар ўрнатилди», – деган ўзбек делегациясининг вакили.

Унинг айтишича, ушбу конфигурациядаги «Тигр»лар 7,62 мм калибрли ПКМ пулемётлари билан жиҳозланган.

«Ушбу “Тигр”лар бизга маъқул бўлди. Машина махсус бўлинмага юкланган барча топшириқларни бажаришда қўл келади, аскар учун уй вазифасини ўташи ҳам мумкин. Ҳар қандай автомобил ҳам шундай қулайликларга эга бўлавермайди», – деб таъкидлади манба.

«Тигр» зирҳли машиналари жангчилар ва ҳар хил юкларни ташишга, патруллик қилишга, махсус операциялар чоғида бўлинмани жанговар қўллашга мўлжалланган. 

Lenta.ru ёзишича, бу зирҳмобилдан оммавий намойишларни тарқатишда ҳам фойдаланса бўлади. Россия ИИВ «Тигр»нинг айнан ВПК-233136 модификациясидан фойдаланади. 

«Тигр»нинг зирҳи ўн метрдан отилган АКМ автомати ўқларига ва 600 грамм портловчи модданинг портлашига дош бера олади.

  • Мазкур автомобиллар миллиардер Олег Дерипасканинг «Русские машины» холдинги таркибидаги «Военно-промышленная компания» компаниясида ишлаб чиқарилади.
  • Битта «Тигр» тахминан 10 млн рубл (160 минг АҚШ доллари) туради.
  • Манба:minbar.uz