Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ўзбекистон Россияга БТР-82А зирҳли машиналарини буюртма қилди

Ўзбекистон Россияга БТР-82А зирҳли машиналарини буюртма қилди

Ўзбекистон Россияга БТР-82А зирҳли машиналарини буюртма қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» манбаси маълум қилди.
«Ўзбекистон Россия томонини буюртма қилинган БТР-82А зирҳли машиналари комплектациясига ўзгартириш киритилиши ҳақида хабардор қилди. Комплектдан Калашников пулемётлари, радиостанциялар, дастурий-аппарат комплекслари чиқариб юборилади. Иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон қўшимча БТР-82А туркумини буюртма қилмоқчи», — деди манба.

Зирҳли машиналар сонига аниқлик киритилмади.

Маълумот учун, ушбу машиналар айни пайтда тўрт давлат: Россия, Қозоғистон, Озарбайжон ва Сурия қуролли кучлари ихтиёрида мавжуд.

Манба: daryo.uz.