Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ўзбекистон туризми ҳақида исроилликлар нима дейди?

Ўзбекистон туризми ҳақида исроилликлар нима дейди?

             Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар доирасида туризмни ривожлантириш борасидаги ишлар бугун нафақат юртдошларимизни балки, жаҳон ҳамжамиятининг ҳам эътиборини жалб этиб, катта қизиқиш уйғотмоқда. Ўзбекистонда туризм соҳасида яратилаётган янгиликлар ва имкониятлар ҳақида дунёнинг кўплаб мамлакатлари миллий ахборот воситалари орқали  баён қилмоқдалар.

           Хусусан, Исроилнинг етакчи ахборот воситаларидан бири "ВЕСТИ" газетаси “Ўзбекистон Исроил фуқаролари учун визаларни бекор қилди” – деган сарлавҳа билан мақола нашр қилди. Мақолада, бугунги кунда Ўзбекистон туризмни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар қаторида 10 февралдан бошлаб амалдагидан ташқари яна етти давлат фуқаролари учун визалар бекор қилинганлиги ва у давлатлар қаторида Исроилнинг ҳам борлиги катта қизиқиш билан ёритилган.

            Энди Исроил фуқаролари ҳеч қандай визасиз Ўзбекистонга келишлари ва 30 кунгача бўлган муддатда бу ерда бўлишлари мумкин. Янги кучга кирган ҳолат туристларга вақтни зоя кетказмасликларига ёрдам беради ва улар учун молиявий енгилликларни яратади.

            Амалдаги ҳолат бўйича олдингидек бюрократик жараён талаб қилинмайди ва виза учун йиғимлар амалга оширилмайди. Бу ўз ўрнида туристлар учун нафақат вақтни балки, пулни ҳам тежайди – деб ёзади  "ВЕСТИ" газетаси мухбири Итамар Айхнер.