Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ўзбекистон-Туркманистон сиёсий маслаҳатлашувида нималар муҳокама қилинди?

Ўзбекистон-Туркманистон сиёсий маслаҳатлашувида нималар муҳокама қилинди?

             2018 йилнинг 9-10 апрель кунлари Ашхабод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.       

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдужабар Абдувахитов бошчилигидаги делегация ва Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ва Туркманистон ташқи сиёсат идораси раҳбари ўринбосари Вепа Хаджиев томонидан сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини таҳлил қилинди.

             Суҳбатда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга бўлажак давлат ташрифи дастури ва кун тартиби лойиҳалари муҳокамасига асосий эътибор қаратилди.

             Музокараларда олий даражадаги бўлажак Ўзбекистон-Туркманистон учрашувига ҳар икки мамлакатда ҳам пухта тайёргарлик кўрилаётганлиги ва ушбу учрашув икки томонлама муносабатларда муҳим воқеалик бўлиши, мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини сифат жиҳатдан янги поғонага кўтариши таъкидланди.

           Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон ва Туркманистон делегациялари кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар, халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.