Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ўзбекистон Украина шакарини кўпроқ сотиб ола бошлади

Ўзбекистон Украина шакарини кўпроқ сотиб ола бошлади

Украина Шакар ишлаб чиқарувчилар миллий ассоциациясининг маълумотларига кўра, май ойида Ўзбекистон, худди ўтган ойлардагидек, Украина шакарининг асосий харидорига айланди, - дея хабар беради kun.uz

Ўзбекистон Украинадан қарийб 39 минг тонна шакар импорт қилди, бу ушбу мамлакат шакар экспортининг 72 фоизини ташкил қилади. Масалан, апрель ойида 23 минг тонна шакар эди.

Шу тариқа, сўнгги уч ой ичида Ўзбекистон Украинадан қарийб 80 минг тонна шакар сотиб олди. Таққослаш учун, Россия 2017 йилда Ўзбекистонга 109 минг тонна шакар жўнатди.