Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ўзбекистон ва Жанубий Корея парвозлар сонини яна 2 тага кўпайтиришга келишиб олди

Ўзбекистон ва Жанубий Корея парвозлар сонини яна 2 тага кўпайтиришга келишиб олди

               Ўзбекистон ва Жанубий Корея икки мамлакат ўртасида саёҳатга бўлган талабнинг ортиб бораётган сабабли парвозлар сонини кўпайтиришга келишиб олди. Бу ҳақда “Yonhapnews” берган хабарга асосланиб, Kun.uz ёзди.

             Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда авиация расмийлари ҳафтасига рейслар сонини ҳозирги саккизтадан ўнтага кўпайтиришга келишиб олдилар.

           «Жанубий Корея ва бошқа олтита мамлакат фуқаролари учун визалар бекор қилингандан бери мамлакатга сафар қилиш талаби сезиларли даражада ошди», деди Жанубий Корея Транспорт вазирлиги вакили.