Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара хизматлари раҳбарлари қандай баённомани имзолади?

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара хизматлари раҳбарлари қандай баённомани имзолади?

             Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари, чегара қўшинлари қўмондони генерал-майор Руслан Мирзаев Наманган вилоятининг Заркент қишлоғида Қирғизистон Давлат чегара хизмати раиси, полковник Уларбек Шаршеев билан учрашди. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат чегара хизмати хабар берди, деб ёзади “Daryo.uz”. 

            Чегара идоралари раҳбарлари чегара масалалари бўйича ҳукуматлараро келишувларни амалга ошириш, илгари икки давлат чегара идоралари раҳбарлари томонидан эришилган қарор ва келишувларга қатъий амал қилиш кўзда тутилган баённомани имзолади.

            Учрашувда ўзбек-қирғиз чегарасида 7 апрель куни юз берган ҳодиса муҳокама қилинди.

            Икки республика чегара делегациялари Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти, Ахси тумани, Мамай қишлоғига келди. Бу ерда чегара туманлари раҳбарлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари билан бирга воқеа жойини кўздан кечирди.

           Мамайда рўй берган ҳодисани ҳар томонлама суриштириш учун қўшма ишчи гуруҳ ташкил этилди. Унинг таркибидан Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти ва Ўзбекистоннинг шарқий йўналишдаги чегара вакиллари, чегараолди туманлар маъмуриятлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва кадастр хизматлари раҳбарлари ўрин олди.

          Маълумот учун, апрель ойининг учинчи ўн кунлигида Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара вакиллари аппаратларининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказиш режалаштирилган. Унда чегарадаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.