Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги автобус қатнови 15 майдан йўлга қўйилади

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги автобус қатнови 15 майдан йўлга қўйилади

            Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида автобус қатнови 15 майдан йўлга қўйилиши режалаштирилгани тўғрисида Тожикистон телеграф агентлигининг маълумотига асосланиб, Sof.uz хабар берди.

          "Азиа экспресс" корхонаси директори Султон Камоловнинг айтишича, Тожикистон томони автобус қатновини йўлга қўйишга тайёр, фақат Ўзбекистоннинг йўл кира нархи борасидаги якуний қарорини кутмоқда.

           Унинг сўзларига кўра, биринчи босқичда Хўжанд-Тошкент ва Панжикент-Самарқанд йўналишларида автобуслар қатнай бошлайди.

           Аввалроқ томонлар Душанбе-Термиз, Бохтар-Денов, Панжикент- Самарқанд ва Панжикент-Бухоро, Хўжанд-Тошкент ҳамда Конибодомдан Фарғона вилоятларига йўналишлар очилишига келишиб олганди.

 Тожикистон томонининг маълумотига кўра, Ўзбекистонга ҳар куни 10 мингдан ортиқ тожикистонликлар боради.