Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ўзбекистон ва Туркманистон чегара масаласи бўйича музокаралар ўтказди

Ўзбекистон ва Туркманистон чегара масаласи бўйича музокаралар ўтказди

              Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизматининг маълумот беришича,  2018 йилнинг 26 март – 1 апрель кунлари Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон қўшма ҳукуматлараро комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

             Учрашув давомида Ўзбекистон-Туркманистон Давлат чегарасининг алоҳида участкалари биргаликда олиб борилган топографик ва геодезик ишларнинг натижаси кўриб чиқилди ва 2018 йилга мўлжалланган режа дастури асосида уларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

            Қайд этилишича, учрашув илиқ ва дўстона муҳитда ўтган. Музокаралар якунига кўра Баённома имзоланди.