Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раҳбарияти алмашди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раҳбарияти алмашди

          Бугун, 11 апрель куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.

          Ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али лавозимидан озод этилди ҳамда унинг ўрнида раиснинг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Сирожиддин Саййид иш бошлади, дея маълумот беради бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси.

            Ёзувчилар уюшмасининг биринчи ўринбосари лавозимига шоир Минҳожиддин Мирзо тайинланди.

         Шунингдек, ёшлар масалалари бўйича ўринбосар Иқбол Мирзо бошқа ишга ўтгани муносабати билан унинг ўрнини «Ёшлик» журнали бош муҳаррири Нодир Жонузоқ эгаллади.