Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ўзбекистонда 2017 йилда туғилиш 14 фоизга пасайди

 Ўзбекистонда 2017 йилда туғилиш 14 фоизга  пасайди

     2017 йилда Ўзбекистонда 722 094та туғилиш қайд этилди. Бу эса 2016 йилгига нисбатан 10 минг 490тага кам (14 фоизлик пасайиш). Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги “Ҳуқуқий ахборот"”каналида берилган маълумотга  асосланиб “Kun.uz” ёзди

      Адлия вазирлигининг ФХДЁ соҳасидаги таҳлиллари натижаларига кўра, ўтган йилда 375 минг 192 нафар ўғил бола, 346 минг 894 қиз бола туғилган.

       Республика миқёсида энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятида қайд этилди - 89 минг 637та (12,4 фоиз). Энг кўп чақалоқ туғилган шаҳар - Наманган шаҳри бўлди - 14 минг 992 нафар (2 фоиз).

     2017 йил давомида Қашқадарё вилоятида бошқа вилоятлардагига нисбатан ўғил болалар қиз болалардан кўпроқ туғилиши кузатилди (3395 нафарга кўп ёки 9,4 фоиз).

      Ёлғиз она сифатида туғиш кўрсаткичлари Хоразмда камайган (183тага, 0,9 фоиз). Шунингдек, Фарғона (175тага, 0,8 фоиз) ва Бухоро (127тага, 0,6 фоиз) вилоятларида вазият яхшиланган. Самарқанд (253тага кўпайган, 1,2 фоиз), Қорақалпоғистон Республикаси (120тага, 0,6 фоиз) ва Тошкент вилояти (104тага, 0,5 фоиз) ёлғиз оналар туғиши ҳолатлари ортган.

     2017 йилда республика бўйича 14 минг 382 нафар эгизаклар дунёга келган бўлиб, бу умумий туғилишлар сонининг 1,9 фоизини ташкил қилади.

       Ўтган йилда туғилган энг оғир вазнли қиз - 9,8 килограмм тош босган, 70 сантиметрли энг узун бўйли ўғил бола туғилган.

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида истиқомат қилувчи аёл тўққизинчи фарзандини дунёга келтирган.

2017 йилда туғилган қизларга қўйилган энг кўп исм - Мадина бўлди, ўғил болаларга энг кўп қўйилган исм - Азизбек.

2017 йил давомида 138 оилада 3 нафардан иборат эгизаклар туғилиши қайд этилди, шунингдек, бир марта, Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида 4 нафар боладан иборат эгизаклар туғилди.