Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ўзбекистонда автомобиллар нархи ошишининг олдини олиш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқилди

Ўзбекистонда автомобиллар нархи ошишининг олдини олиш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 8 июль куни автомобиль саноатини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаевнинг сўзларига кўра, президент автосаноат тармоғини қўллаб-қувватлаш ҳамда 1 октябрдан бу ерда қўшилган қиймат солиғига ўтиш жараёнида давлат томонидан кўмаклашиш чораларини амалга ошириш билан боғлиқ топшириқлар берган. 

“Мамлакат саноатида автосаноатнинг улуши тахминан 11 фоизга тенг. Шу нуқтаи назардан тегишли “йўл харитаси” ишлаб чиқилган. Унга биноан, автомобиллар нархини оширмаслик билан боғлиқ асосий чора-тадбирлар кўзда тутилмоқда. Агар биз бу нарсани кўрмаган тақдирда, қўшилган қиймат солиғига ўтиш жараёнида автомобиллар нархи тахминан 13 фоизга ошиши кутилаётганди. Шу жиҳатдан тегишли чоралар ишлаб чиқилди.

Биринчидан, маҳаллийлаштириш масаласи. Яъни, бизда ишлаб чиқарилаётган автомобилларни мамлакат корхоналарида тегишли эҳтиёт қисмлар, асбоб-ускуналар билан таъминлаш. Иккинчидан, маҳаллий ёки хорижий таъминловчилар томонидан берилаётган эҳтиёт қисмлари ва асбоб-ускуналар таннархини қайта кўриб чиқиш ҳамда уни пасайтириш чоралари. 

“Йўл харитаси”ни 1 октябрга қадар бажариш ҳисобига, шу санадан қўшилган қиймат солиғига ўтишда нархларнинг ошишини олдини олиш мақсадига эришамиз”, - деди Ботир Хўжаев.




Mанба "Kun.uz" нашри.