Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ўзбекистонда бизнеснинг коррупцияга қарши курашиш Хартияси ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда бизнеснинг коррупцияга қарши курашиш Хартияси ишлаб чиқилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес-омбудсман томонидан бизнеснинг коррупцияга қарши курашиш Хартияси ишлаб чиқилиши назарда тутилмоқда.

Бизнеснинг коррупцияга қарши курашиш Хартияси – бу ишбилармон доира вакиллари томонидан ўз фаолиятида коррупцион амалиётни чеклашни жорий этишга қаратилган ҳужжат. Хартияга қўшилган тадбиркорлар, ўзининг коррупцияга тоқатсизлигини тасдиқлайди.

Ушбу Хартия тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг қўшимча механизмларини жорий этиш юзасидан тадбиркорлик субъектларининг ихтиёрий равишда мажбуриятларни амалга оширишини белгилаб беради.

Хусусан, Хартия хусусий секторга ички назоратни кучайтириш, давлат харидларида иштирок этиш бўйича ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларининг мижозлар ва давлат органлари билан муносабатларида қонунга итоат этиш руҳида тарбиялашни назарда тутувчи коррупцияга қарши курашишнинг махсус тартибларини тадбиқ этади.

Хартия кичик ва ўрта бизнеснинг рақобатбардошлигини оширишга, шу билан бирга, бизнес юритишда коррупцияга қарши курашиш маданияти шакллантирилиши билан тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шароитлар яратилишига хизмат қилади.

Манба "Kun.uz" нашри.