Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ўзбекистонда ҳам ота-оналар куни белгиланадими?

 Ўзбекистонда ҳам ота-оналар куни белгиланадими?

          Ота-оналарни эъзозлаш, уларга муносиб эҳтиром кўрсатиш халқимизнинг азалий қадриятларидан. Бу гўзал фазилат қонунларимизда ҳам акс этган. Хусусан, Конституциямизнинг 66-моддасида вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурлиги белгиланган.

             O‘zLiDeP мамлакатимизда ота-оналар кунини белгилаш ва уни нишонлаш ташаббуси билан чиқмоқда. Партиямизнинг мазкур таклифи батафсил ифодаланган “Ўзбекистон Республикасида ота-оналар кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бирламчи тарзда, кенг жамоатчилик ўртасида такрор муҳокамага қўйилмоқда. Лойиҳа шу йилнинг январида ҳам юртдошларимиз эътиборига ҳавола қилингани, ижтимоий тармоқларнинг 100 дан зиёд фойдаланувчиси тегишли таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдиргани, партиянинг мазкур таклифи ижобий баҳолангани эътиборга молик.

              Қайд этиш зарурки, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонун талабига мувофиқ олиб борилган ўрганишлардан маълум бўлишича, жаҳондаги 30 дан зиёд давлатда, жумладан, АҚШ, Россия, Япония, Буюк Британия, Германияда оналар куни, оталар куни, шунингдек, ота-оналар куни алоҳида байрам сифатида белгиланган. Демак, кўпгина давлатлар бу масалага жиддий эътибор қаратяпти.

Нуриддин МУРОДОВ,

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши
Ижроия қўмитаси
котибияти мудири