Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ўзбекистонда илк бор «Асал байрами» кенг кўламда ўтказилмоқда (Фото)

Ўзбекистонда илк бор «Асал байрами» кенг кўламда ўтказилмоқда (Фото)

6 декабрь куни «Ўзкўргазмасавдо» кўргазмалар залида Халқаро пресс клубнинг «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси вакиллари билан «Ўзбекистонда асаларичилик: янги йўналиш, янги ислоҳотлар» мавзусидаги анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси раиси Шерали Суярқулов, акциядорлик тижорат «Алоқабанк» бошқарув раиси Камунна Ирисбекова, апитерапевт Гулчеҳра Латипова, деҳқон хўжалиги раҳбари Дилшод Ортиқов, «Асаларичилар» фермер  хўжалиги раҳбари Қодирхўжа Тожихўжаев ва «Соф асал» МЧЖ раҳбари, экспортёр Абдулбори Халилов спикер сифатида иштирок этди, дея маълумот беради Daryo.uz.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 16 октябрдаги «Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 1-10 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги «Ўзкўргазмасавдо» павильонларида Ўзбекистон миқёсида илк бор кенг кўламда «Асал байрами» ва асал маҳсулотлари кўргазма-ярмаркаси ўтказилмоқда.

«Асал байрами» кўргазма-ярмаркаси доирасида:

- асал ва асал маҳсулотлари кўргазмаси;

- асаларичиликда қўлланиладиган жиҳозлар, инвентарлар ва дори воситалари кўргазмаси;

- асал савдоси;

- асаларичиликда қўлланиладиган павильонлар кўргазмаси;

- апитерапияда қўлланиладиган уйчалар кўргазмаси;

- илмий-амалий семинарлар;

- турли номинациялар бўйича ғолибларни аниқлаш ва уларни тақдирлаш каби қатор тадбирлар бўлиб ўтади.

«Асал байрами» кўргазма-ярмаркаси тадбирлари доирасида 10 дан ортиқ номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, улар фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари ҳамда махсус сертификатлар билан рағбатлантирилди.