Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ўзбекистонда никоҳдан ажратиш жараёнига қандай ўзгартириш киритилди?

Ўзбекистонда никоҳдан ажратиш жараёнига қандай ўзгартириш киритилди?

                 «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 107-бандига қўшимча киритиш ҳақида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали орқали маълумот берилди.

                Қарорга мувофиқ ФҲДЁ органи эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза берилган кундан эътиборан 3 кундан кечиктирмай ёзма равишда хабардор қилиши керак.