Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ўзбекистонда сўз ва ахборот эркинлиги таъминлашда нималар қилинмоқда?

Ўзбекистонда сўз ва ахборот эркинлиги таъминлашда нималар қилинмоқда?

    3 май — Халқаро матбуот эркинлиги куни муносабати билан  милий ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида “Медиа холл НАЭСМИ”да “Ахборот соҳасидаги рақобат, бозор муносабатлари ривожланиши жараёнларида ОАВ эркинлигини мустаҳкамлаш кафолатлари: Ўзбекистон тажрибаси” мавзусидаги халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.

            Бундан кўзланган асосий мақсад — оммавий ахборот воситаларининг мустақиллигини муслаҳкамлаш, уларнинг эркин ва самарали мустақил фаолият юритиши ва ривожланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш, шунингдек, демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамияти қурилишидаги ролини муҳокама қилиш, ушбу масалалар бўйича тажриба алмашиш ҳамда бу борада таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.

            Давра суҳбати 3 сессиядан иборат. I сессия “Ўзбекистоннинг янги риожланиш босқичида сўз ва ахборот эркинлиги таъминлаш”, II сессия “Нодавлат медиа –сектор риожланиши: халқаро тажриба”, III сессия “ОАВ фаолиятининг иқтисодий асосларини мустаҳкамлаш, улар эркинлиги ва мустақллигини таъминлаш кафолатлари” мавзуларида ўтказилиши кўзда тутилган.

Жумладан, I сессияа мамлакатимиздаги нуфузли ОАВ ходимлари, Олий Мажлис Сенати вакиллари, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоцацияси бошқаруви раиси Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларининг ривожи, сўнгги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб ўтди. Шунингдек, ахборот эркинлигини таъминлаш борасидаги таклиф ва тавсияларини билдиришди.

II сессияда эса халқаро мутахассислар: Буюк Британия бирлашган қироллиги ва Шимолий Ирландиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Кристофер Аллан, телерадиоузатиш бўича халқаро экспорт ва консультанти Жон Белл, ОАВ консультанти, “Neue Beratungsgesellschaft” ташкилоти раҳбари Томас Шмид, ҳужжатли фильмлар тайёрлаш бўйича халқаро эксперт Жулиана Паррони ўз кузатишлари ва халқаро тажриба билан ўртоқлашди.

III сессияда ҳам кўтарилган масала мутахассислар томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди.

          Давра суҳбати ўз ниҳоясига етди. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Журналистларни олдинда “Олтин қалам” Миллий мукофоти учун XIII халқаро танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ҳамда “Журналистлар баҳори” анъанавий фестивали кутмоқда.

          Бизни кузатишда давом этинг.

Чарос ЁҚУБОВА

XXI asr” мухбири