Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ўзбекистонда тадбиркорлар 200 миллион сўмгача микрокредит олиши мумкин

Ўзбекистонда тадбиркорлар 200 миллион сўмгача микрокредит олиши мумкин

Ўзбекистондаги тадбиркорлар энг кам иш ҳақининг 1000 бараваригача (202 млн сўм – таҳририят изоҳи) микрокредит олишлари мумкин. Бу ҳақда "Turon24" хабар тарқатди.

 Бундай ўзгартириш Вазирлар Маҳкамасининг "Микрокредитбанк" фаолияти тўғрисидаги қарорига киритилди.

"Қолаверса, эндиликда микрокредитлар тадбиркорликни бошлаш ва ривожлантириш, замонавий технологик ускуналар ва техникалар сотиб олишга, шунингдек, айланма маблағларни тўлдиришга берилади.

Бундан ташқари, тадбиркорликни бошлаш учун микрокредитлар имтиёзли фоиз ставкалари бўйича берилади. Олдин бу кўрсаткич 3 фоизга тенг бўлган", – дейилади хабарда.

Президент Шавкат Мирзиёев 14 июлда имзолаган қарорга мувофиқ эҳтиёжманд қатламларга гаров таъминотисиз энг кам иш ҳақининг 100 бараваридан ошмаган миқдорда микрокредитлар берилиши йўлга қўйилган эди.

Эслатиб ўтамиз, олдин бу кўрсаткич ЭКИҲнинг 500 бараваригача бўлган.