Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ўзбекистонда тиббиёт йўналишидаги олий ўқув юртлари битирувчилари 5 ой олдин ўқишни тамомлади. Нега?

Ўзбекистонда тиббиёт йўналишидаги олий ўқув юртлари битирувчилари 5 ой олдин ўқишни тамомлади. Нега?

      Бу йил биринчи марта тиббиёт йўналишидаги олий таълим даргоҳларида таълим олаётган 7-курс бакалавр ҳамда клиник ординатура йўналишида таҳсил олаётган талабаларнинг ўқиши муддатидан 5 ой олдин якунланди. 

      Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларга таяниб, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг хабар беришича, бир ой давомида ҳудудлар, туманлар ва шифо масканларида тиббиёт кадрларига бўлган эҳтиёж ўрганилган.   

      Ўрганишлар хулосасидан келиб чиқиб, тиббиёт йўналишидаги барча битирувчилар доимий яшаш жойларидаги тиббиёт муассасаларида ўз соҳаси бўйича ишга жойлаштирилди. Улар 8 январдан бошлаб иш фаолиятини бошлайди.

       Эслатиб ўтамиз, мазкур чора Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2017 йил 12 декабрь куни мамлакатимиз тиббиёт соҳасидаги долзарб масалалар муҳокамасига бағишлаб ўтказилган йиғилишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш доирасида амалга оширилмоқда.