Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Ўзбекистонда замонавий мевали боғлар яратишда хориж тажрибасидан фойдаланилмоқда

Ўзбекистонда замонавий мевали боғлар яратишда хориж тажрибасидан фойдаланилмоқда

        Ёшлар иттифоқи учун йил давомида АҚШ, Голландия, Италия, Германиядан экспертларнинг мастер-класларини ташкил этади.

       Германия халқаро ҳамкорлик жамияти(GIZ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши ҳамкорлигида замонавий мевали боғлар яратиш бўйича дунёнинг энг машҳур экспертларидан бири ўзбек ёшларига мастер-класс ўтмоқда. Бу тўғрисида Ёшлар иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев Facebook’даги саҳифаси орқали маълумот берди.

        Республикамизда боғдорчиликка қизиққан фермер ва томорқа эгаларига боғ учун жой танлаш ва янги боғларни ташкил этиш, тупроқ унумдорлигини ошириш ва ўғитлардан унумли фойдаланиш, боғ юзасига тўғри ишлов бериш чангланиш ва унинг фойдаси, меваларни тоқалаш, дарахтларни ортиқча юкланиши олдини олиш, мева териш жараёнини автоматлаштириш бўйича қимматли тавсиялар бермоқда.

        Ушбу мастер-класларни замонавий мевали боғлар яратиш бўйича дунёнинг машҳур экспертларидан бири — АҚШлик Тимоти Митчал ҳамда ўзбек эксперти Умид Сайфутдинов ўтмоқда.

        Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз ва Китоб туманидаги фермер, боғбонлар учун дастлабки мастер-класлар ташкил этилди. Лойиҳа ташаббускори Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши раиси С.Қулмирзаевнинг айтишича, ёш фермерларнинг соҳадаги маҳоратини ошириш учун йил давомида АҚШ, Голландия, Италия, Германия давлатларидан қишлоқ хўжалигининг барча йўналишларида дунёга машҳур мутахассислар иштирокида мастер-класлар ўтказиб борилиши режалаштирилган.

       Ўзбекистонда бўлиб турган Тимоти Митчал ва маҳаллий эксперт Умид Сайфутдиновлар шу ойнинг 31 январига қадар мастер-класлар ўтказади.