Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Ўзи ёки яқин қариндошлари судланганлиги сабаб ишга қабул қилинмаслик ҳақидаги адолатсиз тизимни бекор қилувчи қонун лойиҳаси кўриб чиқилди

Ўзи ёки яқин қариндошлари судланганлиги сабаб ишга қабул қилинмаслик ҳақидаги адолатсиз тизимни бекор қилувчи қонун лойиҳаси кўриб чиқилди

           Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутатлари бугун, 6 февраль куни Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш борасидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди. Бу тўғрисида «Газета.uz» берган  хабарга асосланиб, “Daryo.uz” маълум қилди. «Халқ сўзи»нинг ёзишича, ўзгартиришлар илгари ўзи ёки яқин қариндошлари судланганлиги сабаб ишга қабул қилинмасликнинг адолатсиз тизимини бартараф этишга қаратилган.

       Ўзгартиришлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини таҳлил қилиш натижалари асосида ишлаб чиқилган. Ҳужжатни тайёрлаш вақтида хориж мамлакатларининг қонунчилиги ўрганиб чиқилган. Франция, Латвия, АҚШ, Буюк Британия ва бошқа мамлакатларнинг қонунчилигида ишга қабул қилишда шахснинг судланганлиги ҳисобга олиниб рад жавоби берилишига йўл қўйилмайди.

       Депутатлар Меҳнат кодексига киритиладиган ўзгартириш содиқ ва ташаббускор кадрларни давлат хизматига жалб қилинишини, шунингдек, меҳнат қилиш ва уни эркин танлаш ҳуқуқининг кафолатини ошириши таъкидлади.