Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

O‘zLiDeP аъзоси янги иш ўринлари яратади

O‘zLiDeP аъзоси янги иш ўринлари яратади

Мамлакат иқтисодиёти ривожида хусусий секторнинг тутган ўрни муҳим муҳим аҳамият касб этмоқда. Шунинг учун юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш, хусусан чекка туманларда ҳам ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини равнақ топишига туртки бериш долзарб вазифалардан бири бўлмоқда. O‘zLiDeP Янгиқўрғон туман Кенгаши томонидан “Қутлуғтол” маҳалласида “Аҳоли, айниқса ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш долзарб вазифалардан биридир” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида ҳам айнан юқоридаги масалалар юзасидан сўз юритилди.

Давра сухбатида иштирок этган халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гурухи рахбари Тохиржон Ғофуров тадбиркорликни ривожлантиришда партиянинг тутган ўрни хусусида сўз олиб, ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ёшларга партия депутатлик гуруҳи аҳзолари ҳам ваколатлари доирасида амалий ёрдам беришлари лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, давра суҳбатида ёш тадбиркор Алимардон Фозилов маҳалла ҳудудида миллий хунармандчилик цехини ташкил этиш режаси борлигини билдирди.

Маҳаллада кичик тадбиркорлик шахобчалари бор, аммо айтарли ишлаб чиқариш корхоналари йўқ, -дейди “Қутлуғтол бунёдкорлари савдо сервис” МЧЖ раҳбари, O‘zLiDeP аъзоси Ислом Каримов. Шу боис маҳалла худудида ёғочдан мебел ишлаб чиқариш корхонаси қуриш ҳаракатидамиз. Шу асосда корхонамизда ишлаб чиқариш тармоғини ҳам йўлга қўйиб, 20 та янги иш ўрин яратамиз. Мақсадими маҳалладаги уюшмаган ёшларни шу корхонага жалб этиш.

Дархақиқат, бугунги кунда  2700 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган маҳаллада 2 та таълим муассасаси, савдо ва маиший хизмат нуқталари фаолият юритади. Бироқ каттароқ миқёсдаги ишлаб чиқариш цехи ёки корхонаси барпо этиш бугунги кун зарурати. “Қутлуғтол бунёдкорлари савдо сервис” МЧЖнинг мебелчилик тармоғи ишга тушса, маҳалла ёшларини иш билан таъминлаш имкониятлари кенгаяди.

Юлдуз Юлдашева

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

 Матубот котиби