Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

O‘zLiDeP депутати ёрдами билан нукуслик қизчага кўзини Тошкентда даволаши учун йўлланма олинди

O‘zLiDeP депутати ёрдами билан нукуслик қизчага кўзини Тошкентда даволаши учун йўлланма олинди

Президентимиз таъкидлаганидек, инсон манфаатларини таъминлаш учун энг аввало одамлар билан учрашиб, халқ билан мулоқат қилиш, уларнинг дарди ва ташвишлари, орзу-мақсадлари, ҳаётий муаммоларини яхши билиш керак. Шу нуқтаи назардан жорий йилнинг ўтган ойида O‘zLiDeP Нукус шаҳар Кенгаши томонидан 1-сон сайлов округи Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашининг O‘zLiDeP депутати Одилбек Қурамбоев иштирокида Нукус шаҳридаги 22-сон «Жолшылар» МФЙда халқ билан сайёр учрашув ўтказилган эди. Учрашув давомида фуқаролардан қатор мурожатлар келиб тушди. Шулардан бири, Замира Қурбаниязова 10 ёшар тўғма ногиронлиги бор қизининг битта кўзи кўрмай қолган. Қизчага кўз нурини қайтариш учун операция йўли билан даволаниш кераклиги, бунинг учун Тошкент шаҳридаги кўз шифохонасига йўлланма олишда қийналаётгани, шу кунгача ордер олишнинг ҳеч имкони бўлмаганини айтиб, амалий ёрдам беришни сўради. З.Қурбаниязованинг мурожати ўрганиб чиқилиб, депутат томонидан Қорақалпоғистон Республикаси кўз касалликлари шифохонаси бош шифокори Я.Салиевга хат билан мурожат этилди. Натижада З.Қурбаниязованинг 2008 йилда тўғилган қизи Камила Ибадуллаева шифохонада тиббий кўрикдан ўтиб, унга Тошкент шаҳридаги Педиатрия медицина институти кўз касалликлари бўлимига 17-сон йўлланма берилди.

- Келаси ҳафта, яъни 17 июль куни Тошкентга қизимизни даволатишга олиб борамиз. Шифохона билан телефонда гаплашиб, керакли маълумотларни олдик. Партия сайёр қабул ўтказиб муаммомизни тинглаб, уни ҳал этишда амалий ёрдам берганидан миннатдормиз, - дейди Камила Ибадуллаеванинг отаси Баўыржан Шалмуханов.

Партия томонидан ҳудудларда халқ билан сайёр қабул ўтказиш ишлари доимий равишда давом этади.

А. ЖАИЛГАНОВ,

O‘zLiDeP Нукус шаҳар

Кенгаши аппарат раҳбари в.б.