Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

O‘zLiDeP фаоли тутзорлар ташкил этиб, 5 нафар ишчи ўрини яратмоқчи

O‘zLiDeP фаоли тутзорлар ташкил этиб, 5 нафар ишчи ўрини яратмоқчи

Каттақўрғоннинг Каттакўрпа маҳалласида тадбиркорлар билан бир қаторда фидоийлар ҳам истиқомат қилишади. Ана шундай ватандошларимиздан бири O‘zLiDeP фаоли Ҳалима Расуловадир. У кейинги пайтда мамлакатимизда тутзорларнинг  камайиб кетаётганлигидан ташвишда эканлигини айтди.

-Ипак матоларимиз жаҳонни забт этмоқда. Ўзбекни атлас, адраслари  билан дунё яхши танийди. Аммо кейинги пайтларда тутзорларимиз камайиб бормоқда. Бу эса пиллачиликни ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шуни инобатга олиб, маҳалламиздаги ташландиқ ерда ўз маблағларим ҳисобидан тут плантатциясини ташкил этиш ташаббуси билан хокимиятга мурожаат қилдим. Бу билан 5 нафар ҳамқишлоқларимиз иш билан таъминланади, -дейди Ҳалима Расулова.

Каттакўрпада ташаббускорлар сони талайгина. Нафақахўр Абдурауф Бобоқулов бошчилигидаги 10 дан ортиқ фуқаролар хомийлик асосида маҳалла қабристонини ободонлаштириш, унинг кўча томонини девор билан ўраш ишлари билан шуғулланмоқдалар.

-Мамлакатимиз раҳбари “Тадбиркор кўпайса,  халқни боқади, юртни корига ярайди”, -деган гаплари бизни қишлоғимизга исботини топмоқда, дейди А.Бобоқулов. -Биз юртимизнинг ҳар бир гўшасида ишбилармон фидоийлар сафи ортиши тарафдоримиз.

 

Бахтигул Қаршиева

 

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби