Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

O‘zLiDeP фаолияти Самарқандда қониқарлими?

O‘zLiDeP фаолияти  Самарқандда қониқарлими? Ўтган ҳафтада Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланган Актам Ҳаитов Самарқандга келиб, партиянинг вилоят, туман (шаҳар) кенгашлари раислари, раис ўринбосарлари, аппарат раҳбарлари, депутатлар ва БПТ етакчилари билан учрашди.

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган тадбирда партия олдида турган вазифалар, унинг жамиятдаги ўрни ва роли ҳақида сўз юритилиб, сиёсий ташкилотнинг бугунги фаолиятига танқидий баҳо берилди.

– Давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорликни ривожлантириш борасида қабул қилинган қарорларнинг тарғиботи бевосита партиянинг дастурий вазифалари ҳисобланади. “Обод қишлоқ”, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Yoshlar – kelajagimiz” давлат дастурларини кенг аҳоли ўртасида тарғиб қилишда O‘zLiDeP яловбардор бўлмоғи лозим. Аммо бу борада сусткашликка йўл қўйилмоқда, – деди А.Ҳайитов. – Аҳолининг муаммоларини ўрганиш ва уларнинг ечимини топишда депутатлар янада фаолроқ бўлишини бугунги ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Очиқ айтиш керакки, партиядан сайланган кўпчилик халқ ноибларида нафақат фаоллик, балки халқпарварлик ҳам сезилмаяпти.

Учрашувда партия ходимлари, депутатларнинг ижтимоий тармоқларда фаоллигини ошириш, аъзолар сафини кенгайтириш, БПТлар фаолиятини янада такомиллаштириш, келгуси сайловларга номзодларни танлашда лидерлар – табиий етакчиларга кўпроқ эътибор қаратиш юзасидан зарур тавсиялар берилди.

Партия раиси А.Ҳайитовнинг Самарқандга сафари давом этмоқда. Янги раҳбар туман (шаҳар) Кенгаши депутатлик гуруҳлари ва чекка ҳудудлардаги ташкилотлар, фермер ҳўжаликлари қошидаги БПТлар фаолияти билан яқиндан танишишни режалаштирган.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби