Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

ЎзЛиДеП жамоаси ғолиб

ЎзЛиДеП жамоаси ғолиб

Айни кунларда Россия яшил майдонларида бўлиб ўтаётган мундиал бутун жаҳон футбол ишқибозларининг диққат-эътиборида тургани сир эмас. ЎзЛиДеП Жиззах вилоят Кенгаши фаоллари орасида ҳам нафақат “миллионлар ўйини”нинг  ашаддий мухлислари, балки ишқибоз футболчилар ҳам кўплаб топилади. Мундиалдан завқ олган партиядошларимиз вилоятда фаолият кўрсатаётган “Адолат”, “Миллий тикланиш”, ЎзХДП вилоят Кенгашлари фаолларини яшил майдонда беллашувга  чорлашди.

       “Сўғдиёна” спорт мажмуасининг машқ  майдончасида бўлиб ўтган мини-турнирда маслакдошларимиз барча  рақибларидан устун келиб, ғолибликни қўлга киритишди.

-  Бундай мусобоқалар фаолларимиз орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оммавий спортни тарғиб қилишда муҳим ўрин тутади, - дейди ЎзЛиДеП Жиззах вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари, аппарат-раҳбари Шерзод Маматқулов. – Келгусида бошқа спорт турлари бўйича ҳам мусобоқалар ташкил қилиш ниятидамиз.

        


Мини турнир сўнгида “Энг яхши ўйинчи”  номинациясида  ғолиб,  деб топилган “Бизнес тузилмалари ва фермерлар билан ишлаш” бўлими консультанти Дилшод Турсунбоевга  ЎзЛиДеП вилоят Кенгашининг Фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари топширилди.

                                      

 Баҳром МИРЗАҚОБИЛОВ,

“XXI asr”   мухбири