Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

O‘zLiDeP кўмаги билан Сариосиё туманда пишиқ ғишт заводи иш бошлади

O‘zLiDeP кўмаги билан Сариосиё туманда пишиқ ғишт заводи иш бошлади

          Сариосиё туманнинг чекка бир ҳудуди бўлган “Алишер Навоий” маҳалласида яшовчи фуқаро Муҳаммад Саидмирзаевнинг ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун  O‘zLiDeP Сариосиё туман ва вилоят Кенгашига қилган мурожаати ижобий ҳал қилиниши натижасида  воҳада тадбиркорлик субеъктлари сони яна биттага кўпайди.

          Туманда пишиқ ғишт заводи қуриши орқали 50 га яқин бўш иш ўрни  яратитишни мақсад қилган Муҳаммад Саидмирзаевнинг вилоят Архитиктура ва қурилиш бошқармасига завод қурилиши учун  руҳсатнома олиш тўғрисидаги мурожаати O`zLiDeP вилоят Кенгаши ходимларининг муаммо ечими бўйича амалий ҳарактлари туфайли ижобий ҳал этилди.

       – Ҳозирги вақтда 46 нафар кишини иш билан таминлаган ҳолда аҳолимизнинг сифатли уй-жой қуриши учун бир кунда 25 000 дан, 30 000 донагача пишиқ ғишт ишлаб чиқарариб келяпмиз бунинг учун энг аввало O`zLiDePнинг вилоят ва туман Кенгаши ходимларига ўз миннадорчилигимни билдираман,- дейди завод раҳбари Муҳаммад Саидмирзаев.

 

       Мурод ЭШНАЗАРОВ

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби