Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

O‘zLiDeP кўмагида тадбиркорга 100 миллион сўм кредит ажиратилди

O‘zLiDeP кўмагида  тадбиркорга 100 миллион сўм кредит ажиратилди

          O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари билан ҳамкорликда «Қиличбой» ОФЙда сайёр қабул ушрачуви ташкил этилди.

         Мутасаддилар сайёр қабул давомида аҳоли томонидан билдирилган ичимлик сув етишмаслиги, уй-жой муаммоси ва тижорат банкларидан кредит олиш каби 30 яқин мурожаатларни  ўрганди ва  уларнинг аксариятига жойида ижобий ечим топди.

        Хусусан, ҳудудда яшовчи фуқаро Қалбийке Уразымбетова нон маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи цех  ташкил этиши учун 17 миллион 200 минг сўм миқдорида имтиёзли кредит ажиратишда ёрдам сўраган эди. Унинг мурожаати шу ернинг ўзида ҳал этилиб, «Халқбанк»нинг туман бўлимидан кредит ажиратиладиган бўлди.

         Шунингдек, 2004 йил туғилган қизига туғилганлик ҳақида гувоҳнома олишда ўн йилдан ортиқ вақт сарсон бўлган фуқаро  Шахло Халмуратованинг муаммоси ҳам шу ерда ўз ечимини топди.

         «Қиличбой» ОФЙ ҳудудида тадбиркорликнинг барча соҳалари жадал ривожланмоқда айниқса, кейинги пайтда аҳолига сифатли балиқ маҳсулотларини етказиб беришга алоҳида урғу берилмоқда. Фуқаро Исламбек Рахатов ҳам яқинда 19 гектар ер майдонида балиқчиликга ихтисослаштирилган «Аму-Жайҳун-бунёдкор» фермер хўжалигини ташкил этиб, 3 нафар коллеж битирувчисининг бандлигини таъминлади. Мақсади фермер хўжалигини янада кенгайтириб, маҳсулотларини чет элларга экспорт қилиш. Бу ишни амалга ошириш учун  банкдан кредит олишда анчадан буён абора бўлган Исламбекнинг муаммоси  мутасаддилар томонидан сайёр қабулда ижобий ҳал этилди ва унга яқин кунларда «Ипотекабанк»нинг тумандаги филиалидан 100 миллион сўм миқдорида кредит ажиратиладиган бўлди.

Қутлибай БЕКНАЗАРОВ,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши  аппарат раҳбари вазифасини бажарувчи