Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

O‘zLiDeP Оқолтин туман кенгаши қошидаги А.Навоий маҳалласи БПТ ташаббуси билан 8 нафар хотин қизлар иш билан таъминланди.

O‘zLiDeP Оқолтин туман кенгаши қошидаги А.Навоий маҳалласи БПТ ташаббуси билан 8 нафар хотин қизлар иш билан таъминланди.

Сўнгги йилларда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва бунёдкорлик салоҳиятини қўллаб-қувватлаш орқали аҳолига муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бандликни таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

O‘zLiDeP Оқолтин туман кенгаши қошидаги А.Навоий маҳалласи БПТ раиси Бердиёрова Қимматхон партия кўмагида кредит олиб 6 та тикув машинасини харид қилди ва маҳалла хотин-қизларининг 8 нафарини  иш билан таъминлади.

Республикамиз бугун шиддат билан ривожланаётган пайтда биз қўл қовиштириб ўтирмасдан халқимиз учун ягни иш ўринларини яратишимиз ва уларнинг бандлигини таъминлашимиз даркор, – деди БПТ раиси Қ.Бердиёрова. Туманда Меҳнаткаш халқимизнинг қадимий касб-ҳунар анъаналари - ишбилармонлик салоҳияти, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолияти турлари кенг оммалашиб бормоқда.

 

Комил БУРХОНОВ,

Халқ депутатлари Оқолтин туман Кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби