Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ва Ўзбекистон Миллий университети ўзаро меморандум имзолади

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ва Ўзбекистон Миллий университети ўзаро меморандум имзолади

Жорий йилнинг 7 июнь куни O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети билан ҳамкорликда “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этди.

Тадбирда O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Тўрабек Назаров, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори  Марахимов Авазжон,  Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори Шарипов Конгратбай, Ёшлик талабалар шаҳарчаси ҳокими  Шоназаров Қаҳрамон, партия фаоллари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашларидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, университет профессор-ўқитувчилар, талабалар ва оммавий ахборот воситалари иштирок этди. 

Тадбирда тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Миллий университети ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнига кенг жалб этиш, мамлакатимизнинг нуфузли олий таълим муассасалари билан партиянинг узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, олий таълим муассасалари битирувчиларини сиёсий жараёнларга кенг жалб этиш, глобаллашув шароитида ва сиёсий партиялар ўртасида рақобат кучайиб бораётган даврда партия ташкилотлари Ижроия аппаратларига сиёсий жиҳатдан етук, партиявий ишларни ташкил этиш масалаларида давр талабларига жавоб бера оладиган, етарли малакага эга бўлган кадрларни танлаш ҳамда уларни жой-жойига қўйиш ишларини янада такомиллаштириш, партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига тавсия этиш учун фаол ёш мутахассисларни аниқлаш борасидаги ишларни тизимли амалга оширишга келишиб олинди ва ўзаро меморандум имзоланди.

Ушбу меморандум Тошкент шаҳридаги нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, лойиҳа ўтказиладиган олий таълим муассасалари билан партиянинг хамкорлигини ўрнатиш бўйича қўшма қарор (меморандум) лойиҳасини тайёрлаш, лойиҳа доирасида O‘zLiDeP Тошкент шаҳар ва туман Кенгашларида талабаларнинг стажировкаларини ташкил этиш, лойиҳа доирасида ўтказилган тақдимот тадбирларда фаол иштирок этган номзодлар ҳақида маълумотлар базасини шакллантириш,  лойиҳа иштирокчиларини доимий партиявий тадбирларга жалб этиб бориш, уларни партиянинг кадрлар захирасига киритиш, партияга аъзо қилиш, лойиҳа доирасида фаол иштирок этганларни партия ташкилотларига ишга таклиф этиш кўзда тутилган. 

Тадбир давомида сиёсий партиялар ўртасида рақобат кучайиб бораётган бир даврда жонкуяр инсонларни топиш ва партиянинг марказий, ва шаҳар Кенгашларига ишга қабул қилиш учун сиёсий жиҳатдан етук, кадрларни танлаш ҳамда уларни кадрлар заҳирасига олиш ва шу орқали партиянинг иш фаолиятига замонавий фикрлайдиган ёш кадрларни жалб қилиш таъкидланди.