Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

O‘zLiDeP ёшларга спорт билан шуғулланиши учун имконият яратиб бермоқда

O‘zLiDeP ёшларга спорт билан шуғулланиши учун имконият яратиб бермоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017-2021- йилларда Ўзбекистон Республикасини бундан кейин ҳам ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг ижтимоий соҳасига асосланиб спорт турларини ривожлантириш орқали ёшларнинг соғлом турмуш тарзини таъминлаш асосий вазифа этиб қўйилган.

Шу аснода ёшлар ўртасида спортнинг каратэ-до турини оммалаштириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, спортга қизиқувчи ёшларни қўллаб-қўватлаш мақсадида Нукус шаҳри «Моншали»  кўчасида яшовчи фуқаро Байрам Ережепов O‘zLiDeP Нукус шаҳар Кенгашига оғзаки мурожат қилди. Б. Ережепов ўз мурожатида Нукус шаҳри 1-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактабига қарашли Кураш мактабида каратэ-до тўгарагини очиш учун спорт зал билан таъминлаб беришда ёрдам сўраган.

Партия Нукус шаҳар Кенгаши томонидан Ўзбекистон Каратэ Миллий Федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлимига мурожат этилди. Натижада мурожат тўлиқ ўрганиб чиқилиб мурожат эгаси Б.Ережеповга белгиланган тартибда махсус спорт инвентарьларга эга спорт зали каратэ-до тўгараги сифатида фойдаланишга берилди.

Мурожатнинг кўриб чиқилиб, ижобий ҳал қилинганидан сўнг ҳозирги пайтда тўгаракда 7-9 ёшли болалар ва 16-17 ёшли  ўсмирлардан ташкил топган 30 нафарга яқин ўғил-қизлар спортнинг каратэ-до тури билан доимий шуғилланиб келмоқда.

 

А. ЖАИЛГАНОВ,

O‘zLiDeP Нукус шаҳар Кенгаши

аппарат раҳбари в.б.