Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

O‘zLiDePнинг спортчи ёшлари

O‘zLiDePнинг спортчи ёшлари

 O‘zLiDeP Чимбой туман кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида ёшларимизнинг спортга бўлган қизиқиш ва интилишларини янада ошириш, спортнинг оммабоплигига эришиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида партия фаоллари орасида спортнинг теннис тури бўйича мусобоқа ташкил этилди.

Унда партиянинг туман кенгаши ходимлари, ҳамкор ташкилотлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Мусобоқани ўтказишдан мақсад эса ёшларнинг саломатлигини ҳар томонлама мустаҳкамлаш, уларда спортга меҳр уйғотишдан иборат.

– Давлатимиз томонидан сўнгги йиллари спорт соҳасини ислоҳ этишга катта эътибор қаратилиб келинмоқда, – деди O‘zLiDeP Чимбой туман кенгаши аппарат раҳбари Б.Ганиев.

Ўзига хос кишидан чаққонлик ва эпчилликни талаб этадиган мусобоқада ўғил ва ёш ўсмир қизлардан ташкил топган 9 та жамоа ўзаро беллашди.

– Партия томонидан ташкил этилаётган бу каби мусобоқалар ёшларни спортга янада меҳр уйғотишга, уларни қизиқтиришда муҳим аҳамият касб этади, – деди  И.Жиемуратов мусобоқа иштирокчиси. – Чунки инсон саломатлигининг мустаҳкам бўлишида спортнинг ўрни беқиёс.

 Қизғин муросасиз баҳсларда кечган уйинда ғолиб жамолар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик савғолари билан тақдирландилар.      

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати