Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

“Ўзсаноатқурилишбанк” Хитой Саноат-савдо банки билан келишув имзолади

“Ўзсаноатқурилишбанк” Хитой Саноат-савдо банки билан келишув имзолади

Шу билан бирга “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ мамлакатимиз тижорат банклари орасида биринчилардан бўлиб Хитой Банки (Bank of China) билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди, дея хабар беради UzRеport.

9-10 июнь кунлари Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Хитой Халқ Республикасида бўлиб ўтадиган Саммити арафасида, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва Хитой Саноат-Савдо банки ўртасида кредит линияларини ажратиш бўйича келишув имзоланди.

Ушбу битим Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик субъектларининг хитойлик ишлаб чиқарувчилар билан савдо алоқаларини мустаҳкамлаш, уларнинг янги иш ўринларини яратиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш ҳамда Хитой Халқ Республикасидан юқори технологик ускуналар, товарлар ва хизматлар импортини молиялаштиришга хизмат қилади.

Таъкидлаш жоизки, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ иқтисодиётнинг базавий тармоқлари корхоналари ҳамда кичик бизнес субъектлари инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида Хитой Тараққиёт Банки ва Хитой Эксимбанки сингари етакчи молия институтларининг кредит линияларини жалб қилиб келмоқда.

Шу билан бирга “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ мамлакатимиз тижорат банклари орасида биринчилардан бўлиб Хитой Банки (Bank of China) билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди.

2017 йил якунлари бўйича, Forbes Global 2000 рўйхатига кўра, Хитой Саноат-савдо банки 3,5 триллион доллар миқдоридаги активлари билан дунёнинг энг йирик банки сифатида эътироф этилган.