Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ўзтелеком компанияси: Мобиль алоқа операторларининг рақамлар захираси деярли тугаган

Ўзтелеком компанияси: Мобиль алоқа операторларининг рақамлар захираси деярли тугаган

         Бундай тизимга ўтиш тўғрисида қарор Халқаро электр алоқа уюшмасининг тавсиялари ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган "Ўзбекистон телекоммуникация тармоқлари рақамлари тизими ва режаси" талабларига мувофиқ қабул қилинган. Бу ҳақда "Ўзтелеком" компанияси матбуот хизмати ўзининг Facebook'даги саҳифаси орқали берган маълумотига асосланиб, ЎзА  хабар бермоқда

     2018 йилда телефон рақамлари яна иккитага узаяди. Эндиликда аввал терилмаган ҳудуд коди терилади, бу билан шаҳарлараро рақамларни териш жараёни соддалашади. 

     "7 белгилиги рақамлардан 9 белгили рақамларга ўтиш - давр талаби. Бу мобиль алоқа операторларининг рақамлар захираси деярли тугагани, алоқа хизматларига бўлган талаб эса кундан-кунга ортиб бораётгани билан изоҳланади", дейилади хабарда.

        Эслатиб ўтамиз, юқорида келтирилган ҳужжатга мувофиқ бир неча йил аввал тезкор хизматларнинг телефон рақамлари сони ҳам ўзгарган эди.