Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

“Ўзтрансгаз” АК раисига депутат саволи: “Нега ва яна нега ташаббус сизларда йўқ?”

“Ўзтрансгаз” АК раисига депутат саволи: “Нега ва яна нега ташаббус сизларда йўқ?”

Бугун юртни ким бой қилади – тадбиркор. Бугун юртни ким ривожлантиради – сўзсиз тадбиркор. Бу - ердан чиққан қўзиқориндек гап эмас, бу давлат раҳбари назарга тутаётган асл ҳақиқат. Аммо тадбиркорларга эскича ёки тушунарсиз кўз билан қараётган айрим давлат ташкилотларининг хатти-ҳаракати бироз ажабланарли.

Хусусан, O'zLiDeP аъзоси, Наманган вилоят Кенгаши депутати Олимжон Тўхтаназаров томонидан “Ўзтрансгаз” АК раисига йўллаган ОЧИҚ ХАТида юқорида тилга олинган муаммолар тилга олинади. Қуйида мазкур мурожаат асл ҳолича тақдим этилмоқда.    

“Ҳурматли “Ўзтрансгаз” АК раиси! 

1 май куни Муҳтарам Президентимизнинг Наманган вилоятига ташриф буюришлари назарда тутилган. Албатта, сиз ҳам Наманган вилоятига, аниқроғи, Поп туманига келасиз. Шуни эътиборга олиб, сизга ОЧИҚ ХАТ ёзишга қарор қилдим.

Бир неча бор қабулингизга кирмоқчи бўлдим. Афсус, бўлмади. Сизга бир неча бор Наманган вилояти, Поп тумани, Садоқат массивидаги газ тармоғидан коллектор уланишига рухсат берилишига ёрдам сўраб мурожаат этдим. Афсус, ёрдам бермадингиз ёки беришни хоҳламадингиз. Сирдарё вилоятида Президентимиз ишчи ўрни яратиш учун қанчалар жон куйдираётганликларининг гувоҳи бўлдик. Тадбиркорлар газ тармоғига улансалар 100 нафар ишчи ўрни яратилади. Бунга фақат сиз ёрдам бера оласиз. Ёки шунга ҳам Президентимиз сизга топшириқ беришларини кутмоқдамисиз? Ўзингиз ҳам ёрдам берсангиз, яхши бўларди. Президентимиз Наманган вилоятига келганларида ушбу муаммони, албатта, айтаман.

Лекин нега ва яна нега ташаббус сизларда йўқ? Президентимиз халққа ишчи ўрни яратаман деганга қачон қаршилик қилганлар? Аксинча, сиз ёрдам берсангиз, раҳмат эшитасиз. ГРС сизнинг балансингизда экан. Бир катта тадбиркор одамга тегишли "Гурумсарой-Метан" МЧЖ экан. Ахир газ давлатники-ку. Тадбиркорларга ёрдам беринг. Бу ёрдамингиз билан 100 нафар ишчи ўрни яратилишига ўз ҳиссангизни қўшган бўлардингиз. 

Ҳурмат билан, Олимжон Тўхтаназаров. Вилоят Кенгаши депутати. O'zLiDeP аъзоси”.​

Манба: "Kun.uz"