Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

"Ўзтрансгаз" раиси лавозимидан бўшатилди

"Ўзтрансгаз" акционерлик жамиятининг матбуот котиби Лалихон Собирова тасдиқлашича, Шарифжон Турсунов "Ўзтрансгаз" акционерлик жамияти раиси лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақда Turon24 манбаси хабар тарқатди.

"Уни нима сабабдан ишдан бўшатилганига аниқлик киритилмаган. "Бу ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқ", дейди Собирова.

Компаниянинг амалдаги раҳбари тайинланмаган", – дейилади хабарда.

Маълумот учун:
Жорий йилнинг 5 июнида Шарифжон Турсунов "Ўзтрансгаз" акциядорлик жамияти бошқарувига раис этиб тайинланган эди. Бунга қадар мажбурий ижро бюроси бўлим бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.