Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Паралимпиячилар сараланди

   Паралимпиячилар  сараланди

Пойтахтимизда Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси томонидан пара-атлетика бўйича мамлакат чемпионати ўтказилди.

Тошкент тиббиёт академияси стадионида ташкил этилган мазкур мусобақадан кўзланган асосий мақсад аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жисмоний имконияти чекланган ёшлар ўртасида пара-атлетикани янада оммалаштириш ва иқтидорли спортчиларни саралашдир.

Чемпионатнинг турли масофага югуриш баҳсларида Санъат Норматов, Дамир Пашаев, Сафарали Отабоев, Аброр Ибрагимов, Шаҳзод Хушвақтов, Дониёр Аҳмедов, Муаттар Баратова, Сабина Сусанова, Асила Мирзаёрова биринчи ўринни қўлга киритди.

Шунингдек, хотин-қизлар ўртасида ўтказилган диск улоқтириш бўйича баҳсларда София Бурҳонова, Феруза Бўрибоева, Гулчеҳра Абдиева, Розия Эргашева шоҳсупага кўтарилди.

Ж. ТОШХЎЖАЕВ,
ЎзА мухбири