Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Парижда Франция ва Ўзбекистон футбол федерациялари раҳбарлари нималар ҳақида келишиб олди?

Парижда Франция ва Ўзбекистон футбол федерациялари раҳбарлари нималар ҳақида келишиб олди?

       Уч кун давомида Испанияда бўлиб, Ўзбекистон футболи учун фойдали бўлган бир қатор келишувларга эришган ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов Парижга етиб келди. Бундан кўзланган асосий мақсад — Франция футбол федерацияси раҳбарияти билан кўришиш ва ўзбекистонлик футбол мураббийлари учун фойдали бўлган ўқув-курсларини ташкил этиш масаласини ҳал этиш эди.

        Францияда Аҳмаджоновни футбол федерацияси президентига қарашли маҳкама бошлиғи жаноб Кенни Жан Мари, ташқи алоқалар билан шуғулланувчи бўлим бошлиғи Эмили Домс ҳамда ФФФ техник директори Филип Монтанер кутиб олган. Бу ҳақда daryo.uz маълумот берди.

        Бунгача Умид Аҳмаджонов 4 та минтақага бўлиб ривожлантириш кўзда тутилган Ўзбекистондаги болалар футболи масаласи борасида Испания ва бельгиялик мутахассислар билан фикр алмашганди. Энди улар сафига францияликлар ҳам қўшилди. Бунда ўзбекистонлик иқтидорли футболчиларнинг Францияда малака ошириши масаласи кўриб чиқилган. Шунингдек, Ўзбекистон Супер Лигасида фаолият олиб бораётган клуб мутахассислари нафақат испан жамоалари, балки Франция футболидан ҳам ўзлари учун керакли билимларни ўзлаштирадиган бўлди. Унга кўра, клуб бош директорлари ва академиялар учун жавобгар шахслар малака ошириш учун Парижга келади.

         Бир вақтнинг ўзида Миллий олимпия қўмитасига ҳам раҳбарлик қилаётган Умид Аҳмаджонов Франциялик бир қатор мутахассисларни ўқув-курсларини ўтказиш учун Ўзбекистонга таклиф қилган. Унга кўра, шу йилнинг апрел—май ойларида Франция делегацияси Ўзбекистонга келади. Унинг сафида Франция спорт вазирлиги ҳамда мамлакат футбол федерацияси мутахассислари бўлади.