Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Партия фаоллари орасида танлов ўтказилади

Партия фаоллари орасида танлов ўтказилади

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Устави ва Дастурида белгиланган вазифаларни жойларда тарғиб қилиш ҳамда партия раҳбар органларининг қарор ва фармойишларида белгиланган мaқcaд ва вазифаларнинг бажарилишини таъминлашда алоҳида намуна ва фаоллик кўрсатиб келаётган туман (шаҳар) партия ташкилотлари, бошланғич партия ташкилотлари ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида танлов ўтказилмоқда.

Партия ташкил этилганининг 15 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган танловда 3 та йўналиш – “Энг намунали туман (шаҳар) партия ташкилоти”, “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” (Бошланғич партия ташкилотлари ўртасида), “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги энг фаол депутат” (Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари ўртасида танловларини ўтказмоқда) бўйича иштирок этишингиз мумкин.

Танловнинг якуний босқичи Конституциямизнинг 26 йилиги арафасида,  3-5 декабрь кунлари бўлиб ўтади.

Танловнинг тўлиқ шартлари билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин:

“Энг намунали туман (шаҳар) партия ташкилоти”

“Энг намунали бошланғич партия ташкилоти”

“Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги энг фаол депутат”

                                                                                                                            O‘zLiDeP матбуот хизмати

Бизни телеграмдаги @XXIasrofficial каналимизда тезкор ва осон кузатиб боринг.