Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Партия лойиҳаси асосида 23 янги иш ўрни яратилди

Партия лойиҳаси асосида 23 янги иш ўрни яратилди

       Жиззах вилоятининг Бахмал туманида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг "O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлик бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида 23 янги иш ўрни яратилди. Бу ҳақида UzA маълум қилди. 

       O‘zLiDePнинг ушбу лойиҳаси доирасида туманнинг Ўсмат шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Акмал Сулаймоновга иссиқхона ташкил этиши учун 6 сотих ер майдони ажратилиши, Қатортол қишлоғида яшовчи 11 нафар фуқарога иссиқхона ташкил этиши учун “Агробанк” туман бўлимидан кредит маблағи олишида амалий ёрдам кўрсатилди. Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 23 янги иш ўрни яратилди. 

       Лойиҳани амалга ошириш давомида тумандаги бошланғич партия ташкилотлари раислари ва фаоллари 129 хонадонда бўлиб, уларнинг оилавий шароитини ўрганди. Ўрганишлар давомида 38 оилага амалий ёрдам кўрсатилди. 

      – "O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлик бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси шахсий томорқа эгаларини қўллаб-қувватлашдаги самарали тадбирлардан бири бўлди, – дейди O'zLiDeP Жиззах вилояти кенгаши бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш гуруҳи раҳбари Холбек Асадов. – Шу мақсадда вилоятдаги барча бошланғич ташкилотлар оилавий тадбиркорларни, шахсий томорқа эгаларини қўллаб-қувватлашда фаол иш олиб бормоқда. Лойиҳа доирасида ўтган йили партия фаоллари вилоят бўйича 1 минг 500 дан зиёд оилага кириб, уларнинг муаммосини ўрганди. Ўрганишлар натижасида ушбу оилалардан 349 тасига амалий ёрдам кўрсатилди.